Ру En O'z
6 Февраль 2024 1105

Пойтахтимизда ўтаётган қитъа биринчилигида яна бир жаҳон рекорди янгиланди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси медаллар учун супачага чиқди.

Дастлаб қизларимиз Озода Ҳожиева ҳамда Шаҳноза Жабборова -64 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Якунда умумий ҳисобда 192 кг қайд этган Ҳожиева олтинчи, бу йил 15 ёшни қарши оладиган Жабборова эса 184 кг билан еттинчи поғонадан жой олди.

1. Сук Ри (КХДР) – 253 (112+141) кг
2. Цуи-Чиа Ли (Хитой Таипейи) – 203 (85+118) кг
3. Минкюнг Парк (Жанубий Корея) – 202 (86+116) кг ...
6. Озода Ҳожиева (Ўзбекистон) – 192 (85+107) кг
7. Шаҳноза Жабборова (Ўзбекистон) – 184 (84+100) кг

Куннинг иккинчи ярмида йигитларимиздан 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров -73 кг вазннинг “А” гуруҳида иштирок этишди. Икки кураш ҳисобида 330 кг кўтарган Ёқубов тўртинчи ўринни эгаллади. 316 кг тошни бўйсундирган Тоштемиров эса чемпионатни саккизинчи бўлиб якунлади. Қайд этиш жоиз, мазкур дастурда олтин медаль силтаб кўтариш йўналишида 204 кг билан жаҳон рекордини янгилаган индонезиялик Раҳмат Эрвинга насиб этди.

1. Эрвин Раҳмат (Индонезия) – 363 (159+204) кг
2. Жунианяҳ Ризқи (Индонезия) – 353 (158+195) кг
3. Миямото Масанори (Япония) – 335 (150+185) кг
4. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 330 (146+184) кг ...
8. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) – 316 (146+170) кг

Text to speech