Ру En O'z
6 Февраль 2024 536

Қишки Олимпия ўйинларининг 100 йиллиги ўтказилди

Италиянинг Кортина-д’Ампеццо шаҳрида қишки Олимпия ўйинларининг 100 йиллиги муносабати билан рамзий тадбир ўтказилди. Унда мос равишда 100 нафар чанғичи қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, I қишки Олимпия ўйинлари 1924 йилнинг 25 январь – 5 февраль кунлари Франциянинг Шамони шаҳрида бўлиб ўтган. Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарлари эса 2024 йилнинг 6-22 февраль кунлари ХХВ қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишади. Дарвоқе, бугун келгуси қишки Олимпиада стартига роппа-роса 2 йил қолди!

Text to speech