Ру En O'z
5 Февраль 2024 627

Синхрон сузувчиларимиз финал босқичига шай

Сув спорти турлари бўйича Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг иштироки давом этади. Бугун синхрон сузувчиларимиз Зиёдахон Тошхўжаева ҳамда Диана Онкес техник дуэт дастурининг финал босқичида қатнашишади.

Ҳамюртларимиз саралашдан муваффақиятли ўтгач машғулотларда ўз дастурларини янада мукаммаллаштиришди. Бугун Тошкент вақти билан 16:00 да старт оладиган баҳсда спортчиларимиз энг кучли 12 жамоа орасида медаллар учун кураш олиб борадилар.

Text to speech