4 Февраль 2024
802
Дзюдочиларимиз Париж “Катта дубулға” турнирини иккита медаль билан якунлашди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти мезбонлик қилган “Катта дубулға” мусобақасидаги иштирокини тугатди.
Ҳамюртларимиз мазкур турнирда 2 та бронза медалларини жамғаришди. Бугун оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Алишер Юсупов бронза медалига эга чиқди. Хоразмлик полвонимиз ушбу бошқичда грузин полвони Иракли Деметрашвилидан устун келди. Эслатиб ўтамиз, кеча Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ҳам совриндорлар қаторидан жой олганди.