4 Февраль 2024
455
Осиё чемпионатида илк медаль
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг илк медалини қўлга киритди. Унга -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.
Атлетимизнинг даст кўтариш машқида қайд этган 86 кг, силтаб кўтаришдаги 106 кг ва умумий ҳисобдаги 192 кг натижалар унга барча дастурларда бронза медалларини келтирди.
1. Канг Ҳёнг Гёнг (КХДР) - 227 кг
2. Чен Гуан-Линг (Хитой Таипейи) - 204 кг
3. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) - 192 кг