Ру En O'z
5 Июнь 2021 2404

Ёзги таътил спорт билан янада мароқли

МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов Қўмитанинг вилоятлардаги вакиллари билан навбатдаги онлайн йиғилишини ўтказди. ZOOM платформасида ўтган тадбирда ёшлар орасида оммавий спорт тарғиботини кучайтириш бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибида Республика бўйлаб ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” Республика оммавий мусобақасининг май ойи якуни ва июнь ойи режалари, ёшларнинг ёзги таътил вақтларида улар учун турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида Ёшлар ойлигини ўтказиш масалалари жой олди.

Йиғилишда асосий масала Ёшлар ойлиги доирасида (июнь ойи) амалга ошириладиган “Спорт ва ёшлар лойиҳаси”, “Ёш шахматчи”, “Ёшлар веломарафони” спорт тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш, бу орқали ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Суҳбат давомида ҳар бир ҳудуднинг мазкур тадбирларни ўтказиш бўйича имконияти, юзага келиши мумкин бўлган муаммолари ўрганилиб, бир қатор масалалар ҳал қилинди.

Text to speech