Ру En O'z
4 Февраль 2024 815

Отабек Умаров Шаҳрам Аҳадовни тақдирлаш маросимида қатнашди

Париж шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов -73 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимизни тақдирлаш маросимида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров иштирок этди ва медални Аҳадовга шахсан ўзи топширди.

Бугун мусобақа доирасида оғир вазн тоифасидаги спортчилар татамига чиқишади. Унда совринли ўринлар учун курашадиган дзюдочиларимиз турнирни қуйидаги атлетларга қарши бошлашади:

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Георгиос Кроуссаниотакис (Кипр)
+100 кг: Алишер Юсупов – Мариус Физел (Словакия)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Эмма Рид (Буюк Британия)
+78 кг: Рината Илматова – Амаранта Урданета (Венесуэла)

Text to speech