Ру En O'z
3 Февраль 2024 876

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Бугун “Юнусобод спорт мажмуаси” мезбонлик қилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти (IWF) Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, IWF ҳамда Осиё оғир атлетика федерациясининг расмийлари иштирок этишди.

Расмийлар ўз нутқларида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этаётган мазкур мусобақа катта аҳамиятга эга экани, Ўзбекистон унга муносиб тайёргарлик кўргани ҳақида тўхталишди. Хусусан, Адҳам Икрамов оғир атлетика мамлакатимиз ёшларининг севимли спорт турларидан бирига айланиб бораётгани, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан сўнгги йилларда Тошкент турли ёш тоифаларидаги қитъа ва жаҳон чемпионатларини муваффақиятли ўтказганини эслаб ўтди.

Маълумот учун, бу галги қитъа биринчилигида Осиёнинг 34 мамлакатидан 250 нафарга яқин энг кучли оғир атлетикачилари жам бўлишди. Бугун эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг енгил вазн тоифаларида медаллар жамланмаси ўйналмоқда.

Text to speech