Ру En O'z
3 Февраль 2024 736

Парижда иккинчи кун баҳслари ўтказилади

Бугун Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари медаллар учун курашни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Габриэлле Силлу (Италия)
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Абубакр Шеров (Тожикистон)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Асад Масобиров (Қирғизистон)
-81 кг: Мусо Собиров – Руслан Муссаев (Қозоғистон)
-63 кг: Севинч Исоқова – Ганхаиг Болд (Мўғулистон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Эмели Сук (Дания)
-70 кг: Шоҳиста Назарова – Рахаэль Ховкес (Ирландия)

Text to speech