Ру En O'z
5 Июнь 2021 2178

Турсуной Раҳимова ҳамда Шерзод Мамутовни табриклаймиз!

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган икки вакилимиз Турсуной Раҳимова ҳамда Шерзод Мамутов таваллуд кунини нишонлашмоқда.

Турсуной Фарҳод қизи Раҳимова 1997 йил 5 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йилдан терма жамоамиз таркибида бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақият қозониб келмоқда. Бир нечта Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2020 йил Иорданияда ўтган Осиё-Океания лицензион турниридаги иштироки орқали -51 кг вазн тоифасида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган.

Шерзод Азаматович Мамутов 2002 йил 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Дастлаб Нукус шаҳрида Даурбек Жиемуратов қўл остида қиличбозлик сир-асрорларини ўргана бошлади. Спортчимиз 2018 йил терма жамоа таркибига жалб қилинган. Шу йилнинг ўзида сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий йўналишида кумуш, бир йил ўтгач Иорданиядаги қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритди. Мамутов жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда ўтган Осиё-Океания лицензион турнирида ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги айём билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech