Ру En O'z
2 Февраль 2024 573

Испанияда ярим финал жанглари ўтказилади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда ташкил этилаётган "Boxam” турнирида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Айни пайтга келиб, турнирда саралаш баҳслари ортда қолди ва бугун ярим финал жанглари ўтказилади.

Ушбу босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили етиб келди. -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Асадхўжа Мўйдинхўжаев кичик жароҳат сабаб чорак финалда рингга кўтарилмаган бўлса, Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) кеча бошқа бир ҳамюртимиз Тўрабек Ҳабибуллаевга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бугун 19:00 да старт оладиган жангларнинг жуфтликлари билан танишинг:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Кумар Амит (Ҳиндистон)
-63,5 кг: Мужбилло Турсунов – Кемерон Маккай (Англия)
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бернад Франк Мартинез (Испания)
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Сагин Сатибалди Уулу (Қирғизистон)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Реес Пла Эммануел (Испания)
-92 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Рикардо Адриан Фреснеда (IBA)

Text to speech