2 Февраль 2024
690
Дзюдо мухлисларининг нигоҳи Парижда
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланади. Анъанага мувофиқ, мусобақанинг илк кунида енгил вазн тоифаларида медаллар жамланмаси ўйналади. Унда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари беллашувларни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-60 кг: Достон Рўзиев – Нурканат Серикбаев (Қозоғистон)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Муҳаммад Абделмавғуд (Миср)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Ракель Брито (Португалия)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Ларисса Пимента (Бразилия)
-57 кг: Шукуржон Аминова – Ямини Муря (Ҳиндистон)
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова – Анастасия Сокирянска (Латвия)