Теннисчиларимиз Дэвис кубогидаги рақибларини билиб олишди
Маълум қилганимиздек, 2-3 февраль кунлари Тошкентда Дэвис кубоги жаҳон саралаш босқичининг биринчи раундидан ўрин олган Ўзбекистон – Польша терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бугун беллашувлар олдидан қуръа ташлаш маросими ва матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Ирода Тўлаганова ва федерация раиси ўринбосари Азизбек Хаджаев, ўйин рефериси Том Кинлох, Польша теннис федерацияси масъуллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Қайд этиш жоиз, бўлажак баҳсларга “Ҳумо арена” мезбонлик қилади. Жамоамиз сардори Денис Истомин ўйин олдидан барча йигитлар юқори спорт формасида экани, бундай ажойиб атмосферада ўйнаш теннисчиларга бошқача завқ беришини таъкидлади.
Қуръа якунларига кўра, жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:
2 февраль:
Сергей Фомин – Хуберт Хуркач
Ҳумоюн Султонов – Макс Касниковски
3 февраль:
Сергей Фомин / Максим Шин – Хуберт Хуркач / Ян Зелински
Ҳумоюн Султонов – Хуберт Хуркач
Сергей Фомин – Макс Касниковски