Ру En O'z
1 Февраль 2024 841

Садуллаева Германияда совриндор бўлди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева Германияда ўтган халқаро мусобақада совриндор бўлди. Котбус шаҳри мезбонлик қилган International Jump Meeting Cottbus турнирида баландликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1.86 метр билан бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур мусобақада украиналик Ярослава Магучих 2.04 метр натижа эвазига олтин медаль соҳибига айланган бўлса, 1.94 метрни забт этган мезбон Имке Оннан кумуш медалга эга чиқди.

Text to speech