Ру En O'z
30 Январь 2024 608

Боксчи қизларимиз лицензион мусобақага тайёрланишмоқда

Сербияда ўтган Миллатлар кубоги мусобақасидан сўнг бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. 26 январь куни бошланган йиғин 9 февралга қадар давом этади.

Бош мураббий Элшод Расуловга кўра, бу март ойида кутиб турган лицензион мусобақага тайёргарлик йўлидаги икки босқичли йиғиннинг дастлабкиси. Машғулотлар Янгиободдаги терма жамоа базасида олиб борилаяпти. Шундан сўнг тайёргарликнинг якуний босқичи 14-28 февраль кунлари Тошкентда давом эттирилади.

Text to speech