Ўзбек дзюдочиларини кутиб ол, Париж!
2-4 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳри дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Дунёнинг 111 мамлакатидан 666 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз етакчилари билан қатнашади.
Португалия турнирида ўз омадини синаб кўрган таркибнинг аксарияти тўғри Парижга йўл олса, Тошкентда тайёргарлик кўрган дзюдочиларимиз бугун тунда Францияга жўнаб кетишди. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Мусо Собиров
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова