Ру En O'z
29 Январь 2024 808

Боксчиларимиз Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этишади

30 январь – 3 февраль кунлари Испаниянинг Ла-Нусия муниципалитетида бокс бўйича «Boxam» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда боксчи йигитларимиз ҳисобида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 3 та йўлланма мавжуд. Бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг маълум қилишича, қолган 4 ўринга номзодлар мазкур турнир орқали кўздан кечириб олинади. Испанияга йўл олган терма жамоа таркиби қуйидагича:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-63,5 кг: Мужбилло Турсунов
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
-92 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Text to speech