Ру En O'z
29 Январь 2024 890

Бекзод Абдураҳмонов халқаро мусобақанинг “Энг яхши хорижлик спортчиси” деб топилди

Россиянинг Красноярск шаҳрида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Иван Яригин хотирасига бағишланган халқаро мусобақа якунига етди. Эркин ва аёллар кураши бўйича ўтказилган турнирнинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ва Набира Эсенбаева (-68 кг) бронза медалини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Сардор Рўзимов (-61 кг) ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишган эди. Яна бир аҳамиятли томони, Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори Б Абдураҳмонов мусобақада “Энг яхши хорижлик спортчи” деб топилди.

Text to speech