28 Январь 2024
690
Анвар Анваров Франциядаги турнирда олтин медалга сазовор бўлди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Франциянинг Нант шаҳрида ўтаётган халқаро мусобақада ғалаба қозонди.
Узунликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз 7.88 метр натижа қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мезбон атлетларга насиб этди. Бугун ҳамюртимиз Сафина Садуллаева айни шу турнирда баландликка сакраш секторида қатнашса, уч ҳатлаб сакровчимиз Шарифа Давронова Эстониядаги мусобақада ўз омадини синаб кўради.