Ру En O'z
5 Июнь 2021 2545

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматовни табриклаймиз!

Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шерзод Рихсибаевич Ташматов 1979 йил 5 июнь куни туғилган. Умрининг асосий қисмини ўзбек спортини ривожлантиришга бағишлаган профессионал спорт менежери фаолияти давомида Ўзбекистон муайтай ва бокс федерацияларида муваффақиятли ишлаган. Айниқса, ўзбек боксчиларининг Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги зафарли иштирокида бу инсоннинг хизмати беқиёс. Шерзод Ташматов, шунингдек, Осиё бокс Конфедерацияси вице-президенти, ташкилот Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатган. 2016 йил боксчиларимизнинг Рио-2016 Олимпиадасидаги муваффақиятидан сўнг ҳукуматимиз томонидан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

2019 йил МОҚ раиси ўринбосари этиб сайланди. Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўриш жараёнида Тезкор штаб раҳбари сифатида нафақат таэквондо, балки бутун делегациямиз фаолияти Шерзод Ташматовга ишониб топширилди. Шерзод Рихсибаевич раҳбарлигида таэквондочиларимиз илк бор Олимпия ўйинларига 4 та йўлланма қўлга киритишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Шерзод Ташматовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech