Ру En O'z
27 Январь 2024 704

Гулноза Матниязова Одивелаш Гран-присининг вице-чемпионига айланди

Гулноза Матниязова дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига Португалияда ўтаётган Гран-при мусобақасининг навбатдаги медалини келтирди. -70 кг вазн тоифасида курашган Матниязова кумуш медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз финалда 2 карра жаҳон чемпиони, хорватиялик Барбара Матич билан беллашди ва имкониятни бой берди. Ушбу натижа эвазига хоразмлик спортчимиз ўз ҳисобини 490 рейтинг очкоси билан бойитиб олди.

Text to speech