27 Январь 2024
737
Курашчиларимиз Россиядаги халқаро турнирни иккита медаль билан бошлашди
Россиянинг Красноярск шаҳрида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Иван Яригин хотирасига эркин ва аёллар кураши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. 24 мамлакатдан ташриф буюрган курашчилар иштирокида кечаётган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашяпти.
Ортда қолган кун ҳамюртларимиз Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ҳамда Сардор Рўзимов (-61 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Бугунги дастурда Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ва Магомед Ибрагимов (-97 кг) каби Олимпия ўйинлари совриндорлари медаллар учун гиламга чиқишади.