Ру En O'z
26 Январь 2024 870

Диёра Келдиёрова - Одивелаш Гран-приси чемпиони!

Дзюдочиларимизнинг Одивелаш (Португалия) шаҳри мезбонлик қилаётган Гран-при турниридаги муваффақиятли иштироки давом этади. Дилшод Баратовдан сўнг Диёра Келдиёрова (-52 кг) Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медаль келтирди.

Келдиёрова муросасиз кечган чемпионлик баҳсида азалий рақибларидан бири венгриялик Река Пупп устидан яна бир бор ғалаба қозонди. Шунинг билан Диёра ҳам ўз ҳисобига олтин медаль қатори 700 рейтинг очкосини ёздириб қўйди. Эртага ҳам дзюдочиларимиздан мана шундай ажойиб натижа кутиб қоламиз!

Text to speech