Ру En O'z
26 Январь 2024 1034

Дзюдочиларимиз янги йилни олтин медаль билан бошлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Баратов ушбу спорт турида жорий йил ҳисобидан атлетларимизнинг илк медалига муаллифлик қилди. Маҳоратли спортчимиз Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтаётган Гран-при мусобақасининг олтин медалига сазовор бўлди.

-60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Баратов финалда бразилиялик Мишель Аугустодан устун келди. Ушбу ғалаба ҳамюртимизга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 700 очко тақдим этади.

Text to speech