Ру En O'z
26 Январь 2024 474

Камончиларимиз Самарқандда янги мавсумга тайёрланишмоқда

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпия ўйинларида камондан отиш дастурида илк бор иштирок этади. Айни пайтда лицензиат Зиёдахон Абдусатторова ва унинг жамоадошлари Самарқанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда.

Режага кўра, 4 январда бошланган йиғиннинг дастлабки босқичи 28 январга қадар давом этади. Шундан сўнг спортчиларимиз Самарқанднинг ўзида 29 январдан 19 февралгача йиғиннинг иккинчи босқичини олиб боришади. Атлетлар машғулотларнинг дастлабки қисмида жисмоний ҳолатларини яхшилаб олишган бўлсалар, эндиликда техник ҳаракатлар устида ишлашмоқда. Йиғинлар якунлангач терма жамоа халқаро майдондаги иштирокини бошлайди.

Text to speech