Ру En O'z
26 Январь 2024 659

Бугун дзюдо оламида йилнинг илк турнири бошланади

Бугун Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси старт олади. Дунёнинг 90 мамлакатидан 624 нафар спортчи иштирокида кечадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашиши ҳақида маълум қилган эдик. Анъанага мувофиқ, бугун мусобақани енгил вазн тоифасидаги спортчилар бошлаб беришади. Кун давомида медаллар учун кураш олиб борадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Дилшод Баратов – Эмерсон Сильва (Португалия) / Ариэль Шульман
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Кемран Сулейманов (Озарбайжон) / Александр Букур (Португалия)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Тхи Хоанг (Вьетнам)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Шрадха Чопаде (Ҳиндистон)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Жамила Сильва (Кабо-Верде)
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова – Ивелина Илиева (Болгария)
-57 кг: Шукуржон Аминова – Мариана Эстевес (Гвинея)

Text to speech