Ру En O'z
5 Июнь 2021 1657

АОКАда бокс бўйича Осиё чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Азму шижоатли боксчиларимизнинг Осиё чемпионатида эришган муваффақиятлари ҳали ҳам барчанинг кенг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ушбу мусобақа сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Мурод Мамадалиев, федерация раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев, терма жамоа катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳунов ҳамда Осиё ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Суҳбат давомида Осиё чемпионати якунларидан ташқари Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Анжуманнинг тўлиқ қисмини ушбу видеода томоша қиласиз:

Text to speech