Ру En O'z
25 Январь 2024 655

Канвон-2024: Ўзбекистонлик спортчилар иштирокларини якунлашди

Ўзбекистон делегацияси учун Жанубий Кореяда ўтаётган IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги иштироки ниҳоясига етди. Мусобақада тоғ чанғичиларимиз Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова супергигант, комбинация, гигант слалом ва слалом дастурларида иштирок этишди.

Ҳамюртларимиз гарчи совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлишса ҳам, ўзлари учун улкан тажриба тўплашди. Ёш тоғ чанғичиларимизнинг келгусидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз.

Text to speech