Ру En O'z
25 Январь 2024 661

Афина-2004 Олимпиадаси совриндори Ўткирбек Ҳайдаров 50 ёшда!

Бугун Афина-2004 ёзги Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, жаҳон чемпиони, “Меҳнат шуҳрати”, "Фидокорона хизматлари учун" ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Ўткирбек Ҳайдаров таваллуд кунини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўткирбек Абдужалиловични юбилей 50 ёши билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech