Ру En O'z
24 Январь 2024 857

"Ҳумо арена" Дэвис кубогига мезбонлик қилади

2-4 февраль кунлари теннис бўйича Девис кубогининг жаҳон миқёсидаги биринчи плей-офф босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси 2-3 февраль кунлари Тошкентда Польшага қарши баҳс олиб боради.

Аҳамиятлиси, беллашувлар “Ҳумо арена” мажмуасида ўтказилади. Ўзбекистон теннис федерациясининг маълум қилишича, унда Денис Истомин ҳам иштирок этади. Польша терма жамоаси таркибида эса айни пайтда жаҳон тасниф жадвалида 9-поғонани эгаллаб турган Хуберт Хуркач каби номдор спортчиларни учратиш мумкин. Жамоалар қуйидаги теннисчиларни рўйхатдан ўтказган:

Ўзбекистон: Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин, Амир Милушев.

Полша: Хуберт Хуркач, Макс Касниковски, Камил Майхшак, Карол Дрзевски, Ян Зелински.

Text to speech