Ишчи гуруҳ Наманган вилоятидаги спорт мактабларини кўздан кечирмоқда
Айни кунларда Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбарияти Республика бўйлаб соҳадаги ўзгаришлар ва муаммоларни ўрганиш бўйича хизмат сафарида бўлиб турибди. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва бошқа мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ Наманган вилоятидаги ҳолатни ўрганмоқда.
Мутасаддилар Поп, Косонсой ва Янгиқўрғон туманларининг чекка ҳудудларидаги спорт мактабларига ташриф буюришди. Унда ёшлар учун яратилган шароитлар, йўлга қўйилган бўлимлар ва машғулотлар жадвали, мактабларнинг моддий-техник базаларини ўрганишди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда велотрек базаси ҳам эътибор марказида бўлди. Ишчи гуруҳ сафар давомида ҳар бир объектдаги хоналар, залларни кўздан кечириб, якуний хулосалар бўйича қўшимча тавсиялар бериб ўтди.