Ру En O'z
4 Июнь 2021 1583

Лицензион Осиё чемпионатига тайёргарлик ОАВ нигоҳида

8-10 июнь кунлари пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан янада аҳамиятли. Бугун Миллий матбуот марказида мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Мутасаддилар анжуман аввалида мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик, спортчиларимизнинг ҳолати ҳақида гапиришди. Шундан сўнг ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Анжуманнинг тўлиқ қисмини ушбу видеода томоша қилишингиз мумкин:

Text to speech