Ру En O'z
23 Январь 2024 569

Оғир атлетикачи қизларимиз Чирчиқда Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда

Тошкент мезбонлик қиладиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига оз фурсат қолди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2 февраль куни старт оладиган чемпионатга Чирчиқ шаҳридаги базада тайёрланмоқда.

Париж-2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини берувчи мусобақада 10 нафар спортчи қизимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳозирда машғулотлар мураббийларнинг режаси асосида махсус техник ҳаракатлар устида олиб бориляпти. Эслатиб ўтамиз, йигитларимиз айни пайтда Озарбайжонда йиғин ўтказмоқда.

Text to speech