23 Январь 2024
711
Футболчи қизларимиз йиғин бошлашди
24-28 февраль кунлари футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасини муҳим баҳслар кутиб турибди. Мидори Хонда шогирдлари унда Австралияга қарши уй-сафар тизимида 2 та ўйин ўтказади.
Умумий ҳисоб ғолибига Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаси насиб этади. Шу боис, бўлажак учрашувларга бўлган қизиқиш анча юқори. Футболчиларимиз ушбу ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлашди.
Режага кўра, 28 январдан йиғиннинг иккинчи қисми Марокашда давом этади. Унда жамоамиз мезбонларга қарши ўртоқлик баҳсларини ўтказиши режалаштирилган.