Ру En O'z
23 Январь 2024 604

Конкурчиларимиз Шаржадаги халқаро мусобақада иштирок этишади

Бирлашган Араб Амирликларида от спортининг конкур йўналиши бўйича навбатдаги халқаро мусобақа старт олиш арафасида. 25-28 январь кунлари Шаржа шаҳрида ССИО 4* таснифидаги турнир бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси Бекзод Қурбонов ва Абдураҳмон Абдуллаев иштирок этишади. Ҳамюртларимиз регламентга биноан иккитадан отда ўз чиқишларини намойиш этиш имкониятига эга. Олдинда турган баҳсларда чавандозларимизга омад тилаймиз.

Text to speech