Ру En O'z
22 Январь 2024 744

Саблячи қизларимиз Испаниядаги Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритишди

Ўтган ҳафта якуни ёш саблячиларимиз учун ҳам омадли келди. Испаниянинг Сеговия шаҳрида ташкил этилган Жаҳон кубоги босқичида қизларимиз жамоавий дастурда учинчи ўринни эгаллашди.

Чорак финалда хитойлик қиличбозларни 45:19 ҳисобида мағлуб этган ҳамюртларимиз ярим финалда АҚШга 27:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бронза медали учун кечган муросасиз баҳсда эса Италия жамоаси 45:41 ҳисобида таслим этилди. Мусобақада терма жамоамиз сафида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиблари Гулистан Пердибаева ҳамда Фернанда Эррера, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева, шунингдек, Самира Шокирова ҳаракат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қилган шпагачи қизлар баҳсида ҳам юртдошларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишган эди.

Text to speech