Ру En O'z
21 Январь 2024 770

Гимнастикачиларимиз Грузияда шуғулланишмоқда

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Грузияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Тбилиси шаҳрида ташкил этилаётган машғулотлар 30 январгача давом этади.

Ушбу йиғин якунига етгач тайёргарликнинг кейинги босқичи Тошкентда давом этади. Қайд этиш жоиз, бу спортчиларимизга Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи Жаҳон кубоги босқичларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Text to speech