Ру En O'z
22 Январь 2024 950

Боксчи қизларимизнинг барчаси шоҳсупада

Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси шоҳсупага кўтарилишди. Мусобақа давомида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Яна бир аҳамиятли томони, -50 кг вазн тоифасида жанг қилган Феруза Казакова турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

 Олтин медаль:
-50 кг: Феруза Казакова
-52 кг: Азиза Якубова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-75 кг: Азиза Зокирова

 Кумуш медаль:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

 Бронза медаль:
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-70 кг: Хадичабону Абдуллаева
-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Text to speech