Ру En O'z
21 Январь 2024 592

Қизларимиз жамоавий дастурда совриндор бўлишди

Тошкентда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди. Жамоавий дастурда баҳс олиб борган қизларимиз бугун бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳамюртларимиз ярим финалда туркиялик тенгқурларига 36:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса қозоғистонлик рақибаларини 45:20 ҳисобида доғда қолдирдилар.

1. Болгария
2. Туркия
3. Ўзбекистон

Text to speech