Ру En O'z
4 Июнь 2021 2312

Улар Токиога боришади: Нукуснинг шижоатли ўғлони Шерзод Мамутов

Бугун қиличбозлик бўйича ёш истеъдодли спортчиларимиздан бири Шерзод Мамутов билан “Улар Токиога боришади” лойиҳамизда батафсил танишамиз.

Шерзод Азаматович Мамутов 2002 йил 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Дастлаб Нукус шаҳрида Даурбек Жиемуратов қўл остида қиличбозлик сир-асрорларини ўргана бошлади. Ҳозирда уч карра Олимпия ўйинлари чемпиони Владимир Назлимов қўл остида шуғулланмоқда.

Спортчимиз 2018 йил терма жамоа таркибига жалб қилинган. Юқори истеъдод эгаси қисқа вақт ичида катта натижалар кўрсата бошлади. Шу йилнинг ўзида сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий йўналишида кумуш, бир йил ўтгач Иорданиядаги қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритди.

Ҳозирча ёш спортчимизнинг қўлга киритган асосий ютуқлари шулардан иборат. Ишонамизки, унинг келажакдаги ғалабалари олдинда ва Янги Ўзбекистон учун улкан ғалабалар тақдим қилади.

Мамутов жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда ўтган Осиё-Океания лицензион турнирида ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Text to speech