20 Январь 2024
570
Жаҳон кубогининг илк ғолиблари аниқ
Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида биринчи кун ортда қолди. Шпагачи қизлар ўртасида кечган яккалик дастурида нейтрал мақомда иштирок этаётган Анастасия Рустамова олтин медални қўлга киритди.
Рустамова финалда болгариялик Виктория Велиславовани мағлуб этди. Шунингдек, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан яна бир нейтрал атлет Екатерина Колбенева ҳамда мисрлик Фараҳ Маҳфоуз жой олишди.
Афсуски, ямюртларимиз бугун шоҳсупага кўтарила олишмади. Эртага ўтадиган жамоавий баҳсларда спортчиларимизга омад тилаймиз.