Ру En O'z
21 Январь 2024 898

МОҚ 32 ёшда!

Бугун 21 январь, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганига роппа-роса 32 йил тўлди. МОҚ ортда қолган давр мобайнида мамлакатимизда олимпизмнинг пок ва эзгу қадриятларини, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон МОҚ 1993 йил Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида расман тан олингач, мамлакатимиз делегацияси 7 та ёзги ва 8 та қишки Олимпия ўйинларида қатнашди. Айни дамда Қўмитамизнинг бутун эътибори давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан спортчиларимизни жорий йил Франциянинг Париж шаҳрида ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш ва уларнинг муносиб иштирокларини таъминлашга қаратилган.

МОҚ бугунги сана муносабати билан юртимиздаги Олимпия ҳаракатининг барча иштирокчилари, спорт федерация ва ассоциацияларини, атлетларимиз ва уларнинг мураббийларини, соғлом турмуш тарзи тарафдорларини самимий қутлайди.

Text to speech