Ру En O'z
20 Январь 2024 649

"Олимпик" Туркия йиғинида

МОҚ қошидаги «Олимпик» футбол клуби Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Аҳамиятлиси, бош мураббий Тимур Кападзе 7 февралга қадар давом этадиган мазкур сафарга клуб аъзоларидан ташқари олимпия терма жамоага номзод бир қатор йигитларни ҳам жалб қилган.

Жамоамиз бугун Сербиянинг «Реднички» клубига қарши баҳс билан ўртоқлик учрашувларини бошлайди. Режага кўра, 23 январь «Хабаровск» (Россия), 24 январь «Женис» (Қозоғистон), 27 январь «Актобе» (Қозоғистон), 28 январь «Махачқалъа» (Россия), 4 февраль «Химки» (Россия) ва 5 февраль “Колхети Поти” (Грузия) жамоалари билан ҳам назорат ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

Text to speech