Ру En O'z
19 Январь 2024 562

Таэквондо WT жамоамиз Антальяда машғулот олиб боришяпти

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Антальянинг тоғли ҳудудида ўтаётган йиғинга 19 нафар спортчи жалб қилинган.

Машғулотларда атлетларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга аҳамият қаратилмоқда. Шу боис мураббийлар штаби томонидан кўпроқ юкламалар бериляпти. Режага кўра, йиғин 2 февралга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа жорий йил ҳисобидан энг биринчи турнир – “Fujairah Open” мусобақасида иштирок этиш учун БААга йўл олади.

Text to speech