19 Январь 2024
1033
Боксчи қизларимиз мағлубиятсиз одимлашмоқда
Миллатлар кубогида бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этади. Ортда қолган учинчи кун баҳсларида Феруза Казакова (-50 кг) 3 раунд тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонган бўлса, Райҳона Қодирова (-60 кг) иккинчи раундда муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Бугун терма жамоамизнинг беш нафар аъзоси жанг қилади. Жуфтликлар қуйидагича:
-52 кг: Азиза Якубова – Раъно Пархатова (Қозоғистон)
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Улжан Сарсанбек (Қозоғистон)
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева – Лордеана Марин (Румыния)
-70 кг: Хадичабону Абдуллаева – Балжан Аскар (Қозоғистон)
-81 кг: Олтиной Сотимбоева – Люсия Билобрк (Хорватия)