Ру En O'z
4 Июнь 2021 2325

Бокс бўйича терма жамоамиз аъзолари коронавирусга қарши эмланишга тайёрланишмоқда

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда. Осиё чемпионатидан қайтган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди.

12 нафар спортчи ва федерация мутасаддилари Марказнинг тор доирадаги малакали шифокорлари кўригида бўлишди. Текширув давомида мусобақадан кейинги ўзгаришларни кузатиш учун боксчиларимизнинг юрак уриши, жигар ва бошқа органларидаги ўзгаришлар кўздан кечирилди. Шунингдек, коронавирусга қарши эмлаш олдидан таҳлиллар олиниб, текширув натижалари бўйича кўрсатмалар берилди. Олимпиадага борадиган мураббийлар штаби ва федерация мутасаддиларидан эмлаш олдидан ПЗР тестлари ва қон таҳлиллари олинди.

Text to speech