Ру En O'z
17 Январь 2024 816

Канвон-2024: Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасига жойлашди

Яна 2 кундан сўнг Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси старт олади. Унда қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасидан қўним топди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада икки нафар спортчимиз Сабина Режепова ҳамда Рауан Раимқулов тоғ чанғиси баҳсларида иштирок этади. Делегациямиз ушбу спорт туридаги беллашувлар ўтказиладиган “Jeongseon High 1” шаҳарчасига жойлашди.

Маълумот учун, Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 19 январь куни бўлиб ўтади. Ҳамюртларимиз 21-22-23-24 январь кунлари турли йўналишларда медаллар учун кураш олиб борадилар.

Text to speech