17 Январь 2024
888
Боксчи қизларимиз Миллатлар кубогини муваффақиятли бошлашди
Сомбор шаҳрида (Сербия) бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақасининг биринчи куни ортда қолди. Унда рингга кўтарилган 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси рақибларига ҳеч қандай имконият қодирмай 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
-50 кг: Феруза Казакова – Молдир Тоикова (Қозоғистон) 5:0
-52 кг: Азиза Якубова – Жасмина Наж (Сербия) 5:0
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Бакит Сеидиш (Қозоғистон) 5:0
Бугун бўлиб ўтадиган иккинчи кун баҳсларида биргина Саидахон Раҳмонова беллашади. Ёш ва умидли ҳамюртимиз словакиялик рақибаси билан жанг қилади.
-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Николе Дурикова (Словакия)