Ру En O'z
16 Январь 2024 1093

Стол теннисчи қизларимиз жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди

Роппа-роса 1 ойдан сўнг Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида стол тенниси бўйича терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Бугун 16-25 февраль кунлари ўтадиган мазкур дунё биринчилигига қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.

Қайд этиш жоиз, мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси қатнашади. Қуръага кўра, қизларимиз амалдаги Олимпиада ва жаҳон чемпионлари бўлмиш Хитой, шунингдек, Венгрия, Ҳиндистон ва Испания жамоалари билан 1-гуруҳдан жой олишди.

Text to speech