Ру En O'z
4 Июнь 2021 2129

Токио-2020 лицензиати тайёргарлик доирасида Италияга йўл олди

Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиати Муроджон Холмуродов йилнинг энг муҳим стартига пухта тайёргарлик кўриш учун Италияга жўнаб кетди. Ҳамюртимиз Апеннин ярим оролининг Ливиньо шаҳрида халқаро йиғинда қатнашади. Ушбу йиғин 8 июлга қадар мўлжалланган. Спортчимизга мураббий Руслан Каримов ҳамроҳлик қилади.

Ушбу шаҳар Италиянинг Швейцария билан чегарадош қисмида, Альп тоғи тизмасида жойлашган. У ерда жаҳоннинг бир қатор кучли жамоалари Токио-2020 Олимпия ўйинлари ва “Тур де Франс-2021” мусобақасига ҳозирлик кўришади. Кучли рақобат остида кечадиган мазкур йиғин спортчимиз учун Олимпиада тайёргарлик йўлида муносиб тайёргарлик бўлади.

Text to speech